Ассалому алайкум хурматли дастуримиз аъзолари. Бу йилги Қурбонлик-2019 лойиҳамиз хисоботи билан танишишингиз мумкин.

Бу йилги дастуримизда Сиз азизларимиздан 39 бош қорамол, 119 бош қўчқор қурбонлиги учун буюртмалар олдик.

Сўйилган қурбонликлар хисобидан жаъми 1965кг гўшт эхсон қилинди. Сизнинг химматингиз билан ажратилган бу гўштлар “Мехрли қўллар” хайрия фондига, 1-сонли “Мурувват” ногирон болалар уйига, 52-сонли ногирон болалар мактаби оилаларига, Кўкалдош мадрасаси талабалар ошхонасига, бир қатор кам таъминланган оилаларга етқазилди.

Мехрибон Раббимиз қилинган бу эхсонларни даргохида қабул қилсин. Саховатпеша халқимиз устидан илохий барокатларини ёғдирсин.

“Qurbonlik.uz” жамоаси Сиз азизлардан бу йилги тадбирда буюртмаларни етқазиб бериш бўйича юзага келган муаммо учун минг бора узр ва розилигингизни сўраб қоламиз. Кейинги йилларда бундай камчилик қайтарилмаслигига астойдил харакат қилишга ваъда берамиз.

Телеграм каналимиз: @qurbonlik_uz
Интернет сахифамиз: qurbonlik.uz
Фаsебоок сахифамиз: fb.com/qurbonlik
Мурожаат учун телефон: +998909222882

Қуйида бу йилги тадбиримиздан айрим фотолавҳаларни кўришингиз мумкин.