Янги туғиган чақалоқ сочига Ақиқа дейилади. Аллоҳ Таоло фарзанд берганига шукур сифатида сўйиладиган қурбонликка ҳам ’ъАқиқа’’ номи берилгандир. Ақиқа уч имомга кўра суннат, Ханафийларга кўра мустаҳаб ва гўзал амалдир .
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
Яхудийлар ўғил бола туғилса, бир жонлиқ сўйишади. Сиз (эса) иккита жонлиқ сўйинг. Яхудийлар қиз фарзанд туғилса, хафа бўлиб хеч нарса сўйишмайди. Сиз (эса хурсанд болиб) бир жонлиқ сўйинг” - деганлар.
Пайғамбар алайҳиссалом Исломдан аввалги урф-одатларни, жумладан сўйилган жонлиқнинг қонини туғилган боланинг бошига суртишни ҳам ислоҳ қилганлар. Ҳозирги замонамиздаги хўроз сўйиб, унинг қонини болани бошига суртиш ҳам мушрикларнинг одатларидан. Бундай ишларни асло қилмаслик лозим.
Ақиқа эваз, гаров бўлиб болага етадиган бало, тузалмас касалликлар эвазига унинг номидан бирор жонлиқни сўйиб, садақа қилишдир. Бу ҳақида Расулуллоҳ(САВ) бундай деганлар:
Янги туғилган болага ақиқа қилинглар, қон оқизиб, азиятларни даф қилинглар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда:
Расулуллоҳ (САВ): “Ақиқа болага гаровдир. Еттинчи куни қўй сўйилади, исм қўйилади ва соч олинади”- дедилар.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ақиқа еттинчи, ёки ўн тўртинчи, ёки йигирма биринчи куни сўйилади”- деганлар (Байхақий “Ас-сунанул кубро”да, Табароний “Авсат”да ривоят қилган.) Шу куни фарзанднинг сочлари ҳам олиниб, сочига тенг миқдорда олтин ёки кумуш садақа қилинади.
Қурбонликка яроқли хайвон ақиқага ҳам яроқли бўлади. Хўроз, товуқ, курка ва ғоз каби уй паррандалари, ҳамда гўшти ейиладиган ёввойи хайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин бўлмаганидек, ақиқа учун ҳам сўйилиши мумкин эмас.
Ақиқа жонлиғини сўйгандан кейин тадбир уюштириб одамларга тарқатиш шарт эмас, балки бунда муҳими жонлиқнинг сўйилишидир. Уни қай тартибда тарқатиш одамнинг озига боғлиқ: хоҳласа, гўштини қўни-қўшни ва қариндош-уруғларга, яни камбағал-бечораларга тарқацин, хоҳласа дастурхон ёзиб, одамларни меҳмонга чақириши ҳам мумкин.
Аммо бундан кўра энг хақдор одамларга тарқатиш афзал. Сабаби ошга қорни тўқ ва бой кишилар ҳам келади. Ночорлар эса доим ҳам тадбирларга чақирилмайди.
"Ақиқа қилишга қурби етмаган одам қарз олиб бўлса ҳам ақиқа қилиши керак" деган гап шариатимизда йўқ, лекин замонамизда авж олган чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишда хар иккала қудалар тарафидан қилинадиган исрофли харажатларни қила туриб "Ақиқа қилиб қўй сўйишим шартмас, ҳозир шароитим йўқ", - деган бохона билан ақиқа ибодатини тарк қилиш инсофсизлик ила фарзандининг хаққини адо қилмасликдир. Масаланинг шу томонини инобатга олиш керак .
Буюртма калкулятори