Оммавий оферта
Ушбу оммавий оферта (кейинги ўринларда — Шартнома) «Yuzming tabassum» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчи) у билан мазкур шартномада келтирилган шартлар асосида «Qurbonlik.uz» - интернет дўкони орқали маҳсулотга доир хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш таклифи ҳисобланади.
I. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.1. Ушбу Оферта « Yuzming tabassum » МЧЖ тегишли https://qurbonlik.uz интернет манзилида жойлашган сайтда тақдим этилган хизматларни электрон шаклда реализация қилиш тартибини белгилайди.
1.2. Электрон тижорат шаклида амалга ошириладиган улгуржи ва чакана савдо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 407–сонли, 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли ҳамда 2016 йил 02 июндаги “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 185–сонли қарорлари билан тасдиқланган Низом ва Қоидаларига асосан мувофиқлаштирилади.
1.3. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир масалалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.
II. АТАМАЛАР ТАЪРИФИ
2.1. Мазкур офертада, агар контекстда бошқа маъно-мазмун талаб этилмаса, ушбуда келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади ва ушбу ҳужжатнинг ажралмас қисмини ташкил қилади:
Акцепт — оферта йўлланган шахснинг унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавоби, яъни электрон тўловни амалга ошириши.
Qurbonlik.uz сайтида хизматга буюртма бериш — https://qurbonlik.uz интернет манзили бўйича жойлашган «Yuzming tabassum» МЧЖга қарашли сайтда ёки (90) 122-00-70 телефон рақами орқали хизматга буюртма бериш сўровини расмийлаштириш жараёнида Харидор томонидан хизматлар тарифи орасидан танланган тариф.
Сайт — https://qurbonlik.uz интернет манзили бўйича жойлашган хизмат кўрсатувчи « Yuzming tabassum » МЧЖнинг расмий сайти.
Оферта — бир шахсга, бир нечта аниқ шахсларга ёки шахсларнинг номуайян доирасига йўналтирилган, ундан таклиф билдираётган шахснинг (оферентнинг) таклифда кўрсатилган шартларда ким жавоб берса у билан шартнома тузишга бўлган иродаси билинадиган шартноманинг барча мавжуд шартлари мавжуд бўлган таклиф.
Харидор — пировард истеъмол, тижорат мақсадларида фойдаланиш, ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчи жисмоний шахс ёки тадбиркорлик фаолияти субъектлари (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари).
Хизмат кўрсатувчи — « Yuzming tabassum » МЧЖ.
Тариф — томонлар келишувининг объекти, https://qurbonlik.uz интернет манзили бўйича жойлашган «Yuzming tabassum» МЧЖнинг расмий сайтида тақдим этилган хизмат кўрсатиш турларининг рўйхати.
Электрон тижорат иштирокчиси — электрон тижоратда Товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи (хизмат кўрсатувчи) ёки уларнинг Харидори бўлган юридик ёки жисмоний шахс.
III. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
3.1. Сайтда тақдим этилган Тарифга буюртма бериш орқали Харидор жорий офертанинг барча шартларига ўз розилигини билдиради.
3.2. Сайт маъмурияти Харидорни олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда офертага ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эгадир.
3.3. Офертанинг амал қилиш муддати чегараланмаган (агар сайтда бошқача тартиблар келтирилмаган бўлса).
3.4. Хизмат кўрсатувчи Харидорга Тариф ҳақидаги тўлиқ ва ишончли ахборотни, жумладан, маҳсулотга тегишли асосий истеъмол хусусиятлари, хизмат кўрсатиш жойи, шунингдек, бошқа қўшимча маълумотларни https://qurbonlik.uz интернет манзили бўйича « Yuzming tabassum » МЧЖга қарашли сайтда тақдим қилади.
IV. ТАРИФ НАРХИ
4.1. Ҳар бир Тариф нархи https://qurbonlik.uz/qurbonlik интернет-манзилида жойлашган саҳифада кўрсатилган.
4.2. Тариф нархи бир томонлама тартибда ўрнатилади ва интернет-дўкон саҳифаларида кўрсатилади.
4.3. Тариф нархи Ўзбекистон Республиканинг миллий валютаси – сўмда кўрсатилади.
4.4. Муайян Тариф учун шартнома тузиш таклифи ушбу Тарифнинг сайтда мавжуд бўлган муддат давомида амал қилади.
4.5. Хизмат кўрсатувчи бир томонлама тартибда ҳар қандай Тариф учун нархларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
4.6. Харидор томонидан буюртма берилган Тариф нархини Хизмат кўрсатувчи ўзгартира олмайди.
4.7. Пул маблағлари хизмат кўрсатувчига етиб келган вақтдан бошлаб Харидорнинг Тариф учун амалга оширган тўлов мажбурияти бажарилган деб ҳисобланади.
V. ШАРТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ
5.1. Ушбу шартноманинг матни очиқ оферта ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддаси 2-қисми ва 426-моддасига асосан).
5.2. Харидор томонидан жорий оферта шартларига розилик билдириш асосида тузиладиган шартнома - Харидор ҳеч қандай истиснолар ва баҳоналарсиз қўшиладиган бирлаштирув шартномаси ҳисобланади.
5.3. Харидор сўровига асосан Хизмат кўрсатувчи менеджери (телефон ёки электрон почта орқали) Харидор учун зарурий ва субъектив нигоҳда етарли ҳисобланган маълумотни Тариф танлашга доир қарор қабул қилиниши учун тақдим этишга мажбурдир.
5.4. Харидор томонидан Тарифга буюртма берилиши унинг мазкур Шартнома талабларига эътирозсиз равишда розилигини англатади.
5.5. Сайтдан муайян Тарифга буюртма берган Харидор ушбу шартнома доирасида Хизмат кўрсатувчи билан савдо муносабатларига киришган шахс сифатида баҳоланади.
VI. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Хизмат кўрсатувчининг мажбуриятлари:
6.1.1. Шартнома тузилганидан сўнг Харидор олдидаги барча мажбуриятларни шартномада келтирилган шартлар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
6.1.2. Амалдаги қонунчиликка биноан Харидорнинг персонал маълумотларини қайта ишлаш ва уларнинг махфийлигини таъминлаш;
6.1.3. Маълумотга рухсатсиз кириш уринишларини бартараф қилиш ва/ёки унинг буюртмаларни бажаришга алоқадор бўлмаган шахсларга берилишининг олдини олиш, бундай ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва тўхтатиш.
6.2. Хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқлари:
6.2.1. Шартномани, Тарифларга белгиланган нархларни, тўлов ҳамда қурбонлик гўштларини етказиб бериш муддатлари ва усулларини бир томонлама тартибда, https://qurbonlik.uz интернет-манзилида жойлашган сайт саҳифаларида жойлаш орқали ўзгартириш;
6.2.2. Сайт саҳифаларида жойлаштирилгандан кейин барча ўзгартиришлар ўша заҳоти кучга кирган ва Харидорга етказилган деб ҳисобланади;
6.2.3. Харидор билан телефон мулоқотини ўтказиш;
6.2.4. Харидор билан келишмаган тартибда шартномани бажариш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи томон шахсларига ўтказиш;
6.2.5. Информацион ҳамкорларга электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш учун узатиш;
6.2.6. Ушбу шартноманинг ХI бўлимида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда шартномадаги мажбуриятларни бажармаслик.
6.3. Харидорнинг мажбуриятлари:
6.3.1. Шартномани тузиш олдидан ундаги маълумотлар ва шартлар, Хизмат кўрсатувчи томонидан сайтда келтирилган Тариф нархлари, шунингдек, https://qurbonlik.uz интернет манзили бўйича жойлашган сайт саҳифаларида келтирилган бошқа шартлар билан танишиб чиқиши;
6.3.2. Хизмат кўрсатувчи ўз мажбуриятларини бажариши учун мазкур офертанинг 7.2. бандида кўрсатилган тартибда Харидор уни мижоз сифатида аниқлашга ёрдам берадиган ва маҳсулотни етказиб бериш хизматидан фойдаланилган тақдирда бунинг учун керакли барча маълумотларни Хизмат кўрсатувчига тақдим этиши;
6.3.3. Мазкур Шартнома доирасида буюртма берилган Тариф учун тўловни амалга ошириши;
6.3.4. Турли баҳсли ҳолатларни олдини олиш учун буюртмани расмийлаштириш вақтида хизмат кўрсатувчи томонидан унинг сайтида келтирилган маълумотлар билан танишиб чиқиши;
6.3.5. Тарифга буюртма бериш чоғида албатта қурбонлик нияти бўлиши, сайт орқали буюртма берилган қурбонлик гўштларидан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланмаслиги.
VII. БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
7.1. Тарифга Харидор томонидан хизматнинг https://qurbonlik.uz интернет манзилида жойлашган сайти ёки (90) 122-00-70 телефон рақами ёрдамида оператор орқали буюртма берилади.
7.2. Сайтда рўйхатдан ўтиш вақтида Харидор қуйидаги маълумотларни тақдим қилиши лозимдир:
7.2.1. Харидор ёки у томондан кўрсатилган шахснинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми:
7.2.2. Қурбонлик гўштлари етказиб бериладиган манзил (агар Харидор манзилигача етказиб бериладиган Тариф бўлса);
7.2.3. Электрон почта манзили;
7.2.4. Боғланиш учун телефон рақами.
7.3. Харидор томонидан танланган Тарифнинг номи, миқдори, хизмат кўрсатиш шартлари, ва нархи сайтдаги Харидор саватчасида кўрсатилади.
7.4. Агар Хизмат кўрсатувчига қўшимча маълумотлар керак бўлса, у Харидордан мазкур маълумотларни сўраш ҳуқуқига эга. Агар Харидор Хизмат кўрсатувчи сўраган маълумотларни тақдим қилмаса, у ҳолда хизмат кўрсатувчи Харидор танлаган Тариф учун масъул бўлмайди.
7.5. Харидор сайтда ёки буюртмани оператор орқали расмийлаштириш вақтида керакли маълумотларни рўйхатга олиш шаклига киритиш билан мазкур офертанинг шартларини қабул қилган деб ҳисобаланади. Оператор орқали буюртма расмийлаштирилган тақдирда Харидор ҳақидаги тафсилотлар Хизмат кўрсатувчининг маълумотлар базасига киритилади. Танланган Тарифга буюртмани тасдиқлаш орқали Харидор ушбу офертанинг 7.2-бандида келтирилган тартибда зарурий маълумотларни тақдим қилади.
7.6. Хизмат кўрсатувчи буюртмани расмийлаштириш пайтида Харидор томонидан тақдим этилган маълумотларнинг мазмуни ва аниқлигига жавоб бермайди.
7.7. Харидор буюртмани расмийлаштириш пайтида тақдим қилинган маълумотларнинг аниқлигига жавоб беради.
7.8. Буюртма расмийлаштирилган вақтдан эътиборан Харидор ва Хизмат кўрсатувчи ўртасида масофавий шаклда тузилган хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
IХ. ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ ҚАЙТАРИШ
9.1. Харидор буюртма берилган зарур сифатдаги қурбонлик гўштларини сабабларни кўрсатган ҳолда қабул қилиб олиш чоғида қайтариш ҳуқуқига эга.
9.2. Қурбонлик гўштларини қуйидаги сабаблардан бири бўлганда қайтариш мумкин:
- унинг сифати талаб даражасида бўлмас;
- истеъмол қилишга яроқсиз бўлса;
- гўштда касаллик аломатлари мавжуд бўлса;
- мол гўшти мўлжалланган ҳажмдан 10%дан ортиқ кам чиқса.
9.3. Зарур сифатдаги қурбонлик гўштлари қайтарилмайди.
9.4. Қурбонлик гўштлари қабул қилиб олингандан сўнг қайтаришга йўл қўйилмайди.
9.5. Қурбонлик гўшти қайтарилганидан кейин, харидор билан келишган холатда тўлов нақд ёки харидор хисоб рақамига тушуриб бериш усулида қайтарилади
Х. ТЎЛОВ ТУРЛАРИ
10.1. Харидор тўловни қуйидаги усуллар ёрдамида амалга ошириши мумкин:
- нақд пул;
- банк пластик картаси;
- https://qurbonlik.uz интернет-манзилда кўрсатилган тўлов тизимлари;
- пул ўтказиш (юридик шахслар учун) орқали.
10.2. Тўлов усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот интернет-сайтнинг «Тўлов усуллари»да келтирилган.
XI. ФОРС-МАЖОР
11.1. Агар шартномада кўрсатилган шартлар мазкур шартнома имзолангандан кейин бартараф қилиб бўлмайдиган сабаблар туфайли бажарилмай қолса, томонларнинг ҳар бири шартларни тўлиқ ёки қисман бажармаслик оқибатида пайдо бўладиган жавобгарликдан озод этилади.
11.2. «Бартараф қилиб бўлмайдиган сабаблар» деганда фавқулодда ҳолатлар ёки муайян тараф ўзига тегишли воситалар орқали аввалдан кўра билмаган ёки олдини ололмаган вазиятлар тушунилади. Бундай фавқулодда ҳолатлар ҳамда вазиятларга жумладан: иш ташлашлар, сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа табиий офатлар, уруш, ҳарбий ҳаракатлар, Ўзбекисон Республикаси ёки бошқа давлатлардаги органлар фаолияти, шу билан бирга, томонларнинг оқилона назоратидан четда бўлган ҳар қандай вазиятлар киради.
11.3. Томонларнинг бирортасига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган амалдаги қонунчилик ёки норматив ҳужжатларнинг ўзгартирилишига бартараф этиб бўлмас ҳолат сифатида қаралмайди. Бироқ, томонларнинг мазкур шартномага асосан мажбуриятларини бажаришга йўл қўймайдиган бундай қонун ўзгаришлари киритилган тақдирда, томонлар ушбу муаммоларни бартараф этиш ва мазкур шартнома шартларини бажаришда давом этиш бўйича ишлаш тартибига доир кечиктириб бўлмас қарор қабул қилишлари талаб этилади.
XII. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
12.1. Мазкур шартномада келтирилган шартларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
12.2. Сайтга жойланган барча матнли маълумотлар, график тасвирлар ва хизматлар қонуний муаллифига эга бўлиб, ушбу материаллардан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчилик бўйича таъқиб қилинади.
XIII. БОШҚА ШАРТЛАР
13.1. Шартномада келтирилган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик билан алоқадор барча низоларни томонлар ўзаро музокаралар ёрдамида ҳал қилишга интиладилар.
13.2. Агар музокара йўли билан ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд орқали Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
13.3. Сайтдаги қоида ва шартларни ифодалайдиган ва ушбу Офертада ҳаволаси берилган бўлимлар мазкур Офертанинг ажралмас қисми ҳисобланади.
13.4. Мазкур Оферта талабларини қабул қилган ҳолда Харидор ўз персонал маълумотларини, жумладан фамилия, исм, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, почта манзили, уй, иш ва мобил телефон рақамлари, электрон почта манзилини « Yuzming tabassum » МЧЖ томонидан қайта ишланишига розилик билдиради ва бунга рухсат беради. Ушбу жараён, шунингдек, персонал маълумотларни тўплаш, тизимлаш, йиғиб бориш, сақлаш, аниқлаш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, тарқатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узатиш, деперсонализациялаш, блоклаш, персонал маълумотларни ўчириш, ҳамда уларни хизмат кўрсатувчининг контрагентларига кейинги қайта ишлаш жараёни учун (жумладан, маълумотларни тўплаш, тизимлаш, йиғиб бориш, сақлаш, аниқлаш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, тарқатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узатиш, деперсонализациялаш, блоклаш, персонал маълумотларни ўчириш) хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, маркетинг дастурлари ва статистик тадқиқотларни ўтказиш, шу билан бирга, Харидор билан турли алоқа воситалари орқали (жумладан, бироқ чегараланмаган тартибда: почта орқали хабар жўнатиш, электрон почта, телефон, факсимил алоқа, интернет тармоғи) бевосита боғланган ҳолда бозорда хизматларни илгари суриш мақсадларида узатиш ишларини қамраб олади.
13.5. Харидор ўз розилигини билдирган ҳолда хизмат кўрсатувчи ва контрагентларга ўзига тегишли шахсий маълумотларни автоматлаштирилган тизимлар ҳамда хизмат кўрсатувчининг талаби асосида яратилган бошқа махсус дастурлар орқали қайта ишланишига рухсат беради. Бундай тизимларнинг ишлаш хусусияти оператор томонидан аввалдан ёзилган алгоритм (тўплаш, тизимлаш, йиғиш, сақлаш, аниқлаш, фойдаланиш, блоклаш, ўчириш) орқали амалга оширилади. Маълумотларни қайта ишлаш мақсадида қўлланиладиган усуллар (жумладан, лекин чегараланмаган тартибди): почта кодларини код базаси билан мослигини автоматик равишда солиштириш, кўча/аҳоли пунктлари номларининг ёзилишини автоматик текшириш, маълумотларни Харидор билан телефон, почта алоқаси ёки интернет тармоғи орқали боғланиб аниқлаштириш, базани белгиланган мезонлар асосида сегментация қилиш. Агар бу мазкур Офертада келтирилган муайян мақсадларнинг амалга оширилиши учун талаб этилса, Харидор хизмат кўрсатувчига тақдим этилган персонал маълумотларнинг хизмат кўрсатувчи томонидан қайта ишланиш учун учинчи томонга узатилишига розилик билдиради. Бу жараён хизмат кўрсатувчи ва учинчи томон ўртасида Ўзбекистон Республикасининг персонал маълумотларнинг махфийлигини ва уларни қайта ишлаш пайтида хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги қонунчилигида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўзаро тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Харидорга тегишли маълумотларни узатиш вақтида хизмат кўрсатувчи уларни қабул қилаётган шахсларни мазкур ахборот махфийлиги ва фақатгина улар хабар берилган мақсадларда ишлатилиши ҳақида огоҳлантиради, ҳамда ушбу шахслардан сўралган қоидаларга риоя этишни талаб қилади.
13.6. Харидор хизмат кўрсатувчидан ўзига тегишли персонал тафсилотлар, уларнинг қайта ишланиши ва қўлланилиши ҳақидаги тўлиқ маълумотни сўрашга, шу билан бирга, почта манзили билан хизмат кўрсатувчи номига тегишли сўровни юбориш орқали уларни ўчириб ташлаш, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган қисмларини тузатиш/тўлдиришни талаб қилишга ҳақлидир. Харидор томонидан унинг персонал маълумотларини қайта ишланишига билдирган розилиги муддатсиз равишда амал қилади ва почта манзилига хизмат кўрсатувчи номига ёзма ариза жўнатиш орқали бекор қилиниши мумкин.
XIV. ХИЗМАТ КЎРСАТУВНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
«Yuzming tabassum» МЧЖ
х/р: 2020 8000 5051 0000 1001
в "ДАВР БАНК" ХАТБ Чилонзор
МФО:01046 ИНН: 306 569 315
90 110 5111, 98 198 0909
Буюртма калкулятори