Ақиқа нима ?
Янги туғилган чақалоқ сочига Ақиқа дейилади. Аллох Таоло фарзанд берганига шукур сифатида сўйиладиган қурбонликка хам “Ақиқа” номи берилгандир.
Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дедилар: “Янги туғилган бола ақиқаси биландир, Қон оқизиб азиятларини даф қилинглар” (имом бухорий ривояти)
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан номидан бир қўй сўйдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини ол ва сочининг оғирлиги миқдорида кумуш садақа қил”, дедилар. Мен уни тортиб кўргандим, оғирлиги бир дирҳам ёки ундан камроқ чиқди” (Термизий ва Ҳоким ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Бир дирҳам деярли 3 граммга тенг. Демак, Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг сочи олинганида, вазни 2.5-3 грамм атрофида чиққан. Ривоятга кўра, чақалоқ сочини унинг онаси олиб, вазнини тортиш ва кумуш садақа қилишни отаси амалга оширади.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ақиқа еттинчи ёки ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни сўйилади”, деганлар (Байҳақий “Ас-сунанул кубро”да, Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Қурбонликка яроқли хайвон ақиқага хам яроқли бўлади. Хўроз, товуқ, курка ва ғоз каби уй паррандалари ҳамда гўшти ейиладиган ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин бўлмаганидей Ақиқа учун хам сўйилиши мумкин эмас.
Ақиқа қилишга қудрати етмаган одам қарз олиб бўлса ҳам ақиқа қилиши керак, деган гап йўқ шариатимизда. Ақиқа жонлиғини сўйгандан кейин тадбир уюштириб одамларга тарқатиш шарт эмас, балки бунда муҳими жонлиқнинг сўйилишидир. Уни қай тартибда тарқатиш одамнинг ўзига боғлиқ: хоҳласа, гўштини қўни-қўшни ва қариндош-уруғларга, яна камбағал-бечораларга тарқатсин, хоҳласа, дастурхон ёзиб, одамларни меҳмонга чақириш ҳам мумкин. Аммо бундан кўра энг ҳақдор одамларга тарқатиш афзал. Сабаби ошга қорни тўқ ва бой кишилар ҳам келади. Ночорлар эса доим ҳам тадбирларга таклиф этилавермайди. Масаланинг шу томонини инобатга олиш керак.
Ҳозироқ Ақиқа учун буюртма беринг: