img

Буюртма Қурбонлик

90,000 сўм / 1 кг

Ушбу тарифда Ақиқа, Назр, Эҳсон тадбирлари учун қўчқор буюртма қилишингиз мумкин. Ушбу Қурбонлик аҳкомлари ҳақида батафсил "Қурбонлик Рисоласи" да танишиб чиқишингиз мумкин.

Қуйида берилган форма орқали буюртмани расмийлаштиринг. Буюртма қолдиришда буюртмангиз маълумотлари - исм-шарифингиз, боғланиш учун мобил телефон рақамингиз, ақиқа қилинаётган фарзандингиз исми-шарифи ёки назр (эҳсон) кимнинг номидан қилинаётганлиги, буюртмани элтиб бериш манзили кабиларни ҳамда жонлиқнинг тахминий вазнини (килограммда) аниқ киритинг.

Буюртмада айнан кўрсатилган вазндаги жонлиқнинг якуний нархи жонлиқ сотиб олингандан кейин аниқланади ҳамда буюртманинг якуний нархи ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олинг.

Буюртмага хизмат кўрсатиш икки хил усулда амалга оширилади:

1. Қурбонликни хизмат кўрсатувчига тегишли кушхонада адо этиш - 150,000 сўм. Бу нарх жонлиқ танлаб сотиб олиш, сўйиш, музлатгичларга олиб келиб тиндириш, гўштни тенг ҳиссаларга ажратиб парчалаш, беш килограммдан қилиб пакетлаб бериш ҳамда кўрсатилган манзилга элтиб бериш хизматларини ўз ичига олади.

2. Қурбонликни буюртмачи манзилида адо этиш - 300,000 сўм. Бу нарх жонлиқни танлаб сотиб олиш, буюртмачининг кўрсатилган манзилига (масалан ҳонадонига) олиб бориш, у ерда сўйиб бўлаклаб бериш хизматларини ўз ичига олади. 

Бизнинг дастуримиз орқали қурбонликларини қилган Азизларимиз биз ҳамкорлик қилаётган «Меҳрли қўллар» дастури орқали бир қатор Маҳалла раислари тақдим қилган рўйхатдаги муҳтожларга, ногирон юртдошларимизга, “Имом Бухорий” номли Тошкент Ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабаларига хоҳлаган миқдорда эҳсон гўштларидан беришлари мумкун. Биз эса бу омонатларни эгаларига етказиб берамиз.

Буюртма бериш


Таҳминий вазн 30 кг
"Меҳрли Қўллар" хайрия жамиятига ажратиладиган эҳсон миқдори кг
Хизмат нархи 150,000 сўм
Жами 2,850,000 сўм