Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ - Азиз юртдошлар!

2022 йил “Qurbonlik.uz” дастуримиз орқали жами 500 та буюртмани (офис ва сайтимиз орқали) қабул қилиб олдик. Шундан 276 таси қўйга хиссадор, 224 хисса қорамолга, яъни 32 бош қорамол(буқа). 500 та буюртмадан 447 тасининг гўшти байрамнинг 2-куни етказиб берилди.

Жами Сиз азизларимиздан 5.129 кг гўшт эхсон сифатида қабул қилиб олинди.

Эҳсон гўштлар бир қисми Имом Бухорий номли Ислом институти (Олий махад)га, Кўкалдош мадрасасига, 1-сонли Мурувват уйига топширилди. Қолган қисми “Мехрли қўллар” фонди музхонасида сақланиб, шу кунларда ва йил давомида шаҳримиздаги кам таъминланган оилаларга етқазиб берилади. Тери ва калла почалардан тушган 27.860.000 сўм пул муҳтожларга эҳсон қилинди “Qurbonlik.uz” жамоаси номидан барча эҳсон қилган хамюртларимизга, ишларимизда бизга астойдил ёрдам берган “Мехрли қўллар” фонди активларига, Абдувохид Атаметовга (тарғибот ишлари учун), Ёвуз Булунга(қимматли маслахатлари учун), Роббимизнинг розилигини тилаб қоламиз.

Меҳрибон ва раҳимли Роббимиз қурбонликларимизни даргоҳи иззатида қабул қилсин !!!

Биз фақат байрам кунлари эмас, балки йил бўйи Ақиқа, Назр ва бошқа тур Қўй Сўйиш хизматларини амалга оширишда – асосий кўмакчингиз эканлигимизни эслатиб қўймоқчимиз!

Телеграм каналимиз:  @qurbonlik_uz
Интернет саҳифамиз:  Qurbonlik.uz
Facebook саҳифамиз:   fb.com/qurbonlik
Телефон рақамимиз:   +998 90 122 00 70