2021 йил “Qurbonlik.uz” дастуримиз орқали жами 302 бош қўй ва 23 бош қорамол қурбонлик қилинди.
Жами, Сиз азизларимиздан “Мехрли қўллар” фондига эхсон бўлиб 5243 кг гўшт эхсон қилинди.

 

Эхсон гўштлар бир қисми Имом Бухорий номли Ислом институти (Олий махад)га, Кўкалдош мадрасасига, 1-сонли Мурувват уйига топширилди.
Қолган қисми “Мехрли қўллар” фонди музхонасида сақланиб, шу кунларда ва йил давомида шахримиздаги кам таъминланган оилаларга етқазиб берилади.
Тери ва калла почалардан тушган 20.280.000 сўм пул мухтожларга эхсон қилинди
“Qurbonlik.uz” жамоаси номидан барча эхсон қилган хамюртларимизга, ишларимизда бизга астойдил ёрдам берган “Мехрли қўллар” фонди активларига, Абдувохид Атаметовга (тарғибот ишлари учун), Роббимизнинг розилигини тилаб қоламиз.