Ассалому алайкум Хурматли юртдошлар.
2020 йил “Qurbonlik.uz” дастуримиз орқали жаъми 320 бош қўй ва 35 бош қорамол қурбонлик қилинди. Бу енгил бўлмаган синовли кунларнинг қийинчиликларига қарамай бу йил буюртмачиларимиз ўтган йилга нисбатан сал кам уч баравар кўп гўшт эхсон қилдилар.
Жаъми Сиз азизларимиздан “Мехрли қўллар” фондига эхсон бўлиб 2850 кг қўй, 2700 кг мол гўшти қабул қилиб олинди. (2019йил жаъми эхсон - 1965кг, 2020 йил жаъми эхсон 5600кг)
Эхсон гўштлар бир қисми Имом Бухорий номли Ислом институти (Олий махад)га, Кўкалдош мадрасасига, 1-сонли Мурувват уйига топширилди. Қолган қисми “Мехрли қўллар” фонди музхонасида сақланиб, шу кунларда ва йил давомида шахримиздаги кам таъминланган оилаларга етқазиб берилади.
“Қурбонлик.уз” жамоаси номидан барча эхсон қилган юртдошларимизга, ишларимизда бизга астойдил ёрдам берган “Мехрли қўллар” фонди фаолларига, Абдувохид Атаметовга(тарғибот ишлари учун), Ёвуз Булунга(қимматли маслахатлари учун), Абдухалил Қодировга(холис хизмат учун) Роббимизнинг розилигини тилаб қоламиз.
Биз тарафимиздан йўл қўйилган камчиликлар учун барчангиздан розилик сўраймиз, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликка астойдил харакат қиламиз.