Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

"Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлсаю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир." (Бақара сураси 173-оят)

Чўчқа гўштининг соғлиқ учун кўплаб зарарлари бор. Бу зарарлар ўтмишда бўлгани каби кўрилган ҳар қандай чорага қарамасдан бугунгача муаммо бўлиб келмоқда. Энг аввало чўчқа қанчалик тоза жойларда боқилса ҳам ўз нажосатини еювчи ҳайвондир. Ҳам нажосат билан озиқланиши ҳам да биёлогик тузилиши сабаби билан чўчқа ўзида бошқа ҳайвонларга қараганда кўп миқдорда антикор ишлаб чиқаради. Яна чўчқанинг танаси бошқа ҳайвонларга ва инсонларга нисбатан кўп миқдорда ўсиш гармони ишлаб чиқаради. Табиий ҳолатда бу кўп миқдордаги антикорлар ва ўсиш гармонлари чўчқанинг мускулларида тўпланади. Бундан ташқари таркибида кўп миқдорда холестерол ва липидлар бўлган чўчқа гўшти инсон соғлиғига жиддий зарар бериши исботланган.

Кунимизда чўчқа гўшти кўп ейиладиган АҚШ, Европа давлатларидаги аҳолининг катта қисми жуда семиз инсонлар бўлиши ўрганип қолинган бир ҳолатдир. Чўчқа гўшти еган инсон танасига кўп миқдорда ўсиш гармони киради ва олдин семиришни кейин тана шакли бузилишни бошлайди.

Бундан бошқа чўчқа гўштининг соғлиққа зарарли моддаларидан яна бири ’ътришин’’ паразитидир. Инсон танасига кирган заҳоти юрак мускулларига жойлашип ўлимга олиб борадиган тришин паразити чўчқа гўштида кўп учрайди. Ҳозирги технологиялар билан тришинли чўчқаларни аниқлаш мумкин болса ҳам олдинлари бундай нарса йўқ эди. Бу сабабдан чўчқа гўшти еган ҳамма учун тришин паразитига тутулиш ва ўлим билан юзлашиш риски бор.

Кўрганингиз каби барча сабаблар Роббимизнинг чўчқа гўштини ҳаром қилишининг ҳикматларидан бир қисмидир. Роббимизнинг бу буйруғи бизни ўлимга олиб борадиган чўчқа гўштини ейишликка қарши ҳимоядир.

20-асиргача чўчқа гўштининг инсон соғлиғига хавф туғдирадиган зарарлари борлигидан ҳабардор бўлиш мумкин эмасди. Кунимиздаги тиббий жиҳозлар билан биёлогик тестлар билан исботланган бу зарарларга қарши, ҳали ҳеч кимнинг микроп, бактерия, тришин, гармон, антикор каби моддалардан беҳабар бўлган 7-асирда нозил болган Қуронда аниқ чора кўрилмаси , Қуроннинг буюк илим соҳиби Роббимизнинг ваҳийи бўлганлигини кўрсатадиган мўжизаларидандир. Кунимизда чўчқа боқишда кўрилган ҳар қандай чорага қарши чўчқа гўштининг инсон танасига мос озуқа эмаслиги, инсон соғлиғига аниқ зарарли гўшт тури эканлиги ҳақиқати ўзгармаган.

Чўчқа гўштининг зарарлари

Чўчқа гўштида жуда кўп ёғ бўлиб инсон соғлиғига зарарлидир. Ундаги ёғ ейилганида тўғридан тўгри қонга аралашади. Бу ёғ тўйган ёғ бўлганлигидан томирларнинг қаттиқлашишига сабаб бўлади. Яна инсонланларда баланд холестеролга ва юрак касалликларига сабабчи бўлади. Динимизда ҳам чўчқа ҳаром қилинган ҳайвондир.

Чўчқа гўштида бошқа гўштларда бўлмаган ўсиш гармони жуда кўп ва чўчқа гўштини истеъмол қилган инсонларнинг қўл ва оёқларида тез тез ўсиш кўрилади. Бу ҳайвоннинг ўсиш гармонини кўп ишлаб чиқариши чўчқа гўштини истеъмол қилган инсонларга зарар беради. Инсонларда бошнинг ўсишига ҳам сабабчи бўлади. Айниқса ҳомиладор аёлларнинг ҳомилалик давомида чўчқа гўштини умуман истеъмол қилмасликлари тавсия қилинади. Агар она чўчқа гўшти еса чақалоқнинг қўллари, оёқлари ва боши одатдагидан катта бўлиб қолиши мумкин.

Чўчқа гўштидаги имидазол моддаси инсонларда қашинишга йўл очади. Бу қашиниш кейинчалик эгзама касаллигига ва норо дерматиф каби муаммоларга олиб боради. Шунингдек тери касаллиги бор инсонлар умуман чўчқа гўшти истеъмол қилмасликлари лозим. Чунки мавжуд касалликни кейинчалик янада жиддийроқ касалликка айлантириши мумкин.

Чўчқа гўштидаги паразитлар инсонларга юқа олади. Бу паразитлар мускулларнинг ичига жойлашиб олишади ва ўша ерда яшашни бошлашади. Умрлари 20 -30 йил ораси бўлиб тришиноз касаллигига сабаб бўлади.

Жигар касалликларига ва сироз касаллигига олиб боради. Кунимизда ўтказилган тажрибалар натижасида чўчқа гўшти истеъмол қилган инсонларда бошқа инсонларга нисбатан жигар касалликлари кузатилган. Чўчқа гўштининг сироз касаллигига сабаб бўлиши исботланган ва истеъмол қилиниши зарарли эканлиги билдирилган.

Инсонларда тери саратони ва ошқозон саратони бўлиш хавфини туғдирадиган чўчқа гўшти ва ёғи инсонларнинг соғлиқларини бузмоқда. Бу касалликлардан бошқа ленф саратони ва ичак саратони касалликлари чўчқа гўштини кўп истеъмол қиладиган инсонларда кузатиладиган касаллилар орасида.

Тананинг мувозанатини бузади ва инсонларнинг жуда семиз бўлишига сабаб бўлади. Чўчқа гўшти жуда ёғли гўшт бўлганлигидан истеъмол қилинганида семиришга олиб боради. Семизлик касаллиги энг кўп кўриладиган давлатлар орасида чўчқа гўштини кўп истеъмол қиладиган давлатлар биринчи қаторларда туради.

Чўчқа гўштида ва йўғида кўп миқдорда заҳарли сутоксин моддаси бор. Бу заҳарли модда чўчқа гўштини кўп еган инсонларнинг ленф безларининг кўп ишлашига олиб келади. Ленф безларининг одатдагидан кўп ишлаши яхши нарса эмас. Скрофулоз касаллигига олиб бориши мумкин. Бу касалликнинг халқ орасидаги номи чўчқа касаллигидир.