Араб тилидаги Назр калимаси "аташ, атоқ" маъносида бўлиб, “кишининг жавобгар бўлмаган ҳолда бир ибодатни ўзига вожиб қилишлигидир”.

Масалан: “Фалон ишим бица битта қўй сўйиб қурбонлик қиламан” деб ният қилса, шу иш бица кишига қўй сўйишлик вожиб бўлади. Назрга ваъфо қилиш вожибдир. Бу Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Аллоҳ таоло айтади: “Ва назрларини тўла адо қилсинлар!” (Хаж, 29). 

Назр қурбонлик қилган киши бу қурбонликнинг гўштини ўзи ҳам, қарамоғидаги кишилар ҳам (ота-она, бобо-момо, турмуш ўртоғи, фарзанд ва набиралар) ейишлари мумкин эмас. Назр қурбонлик гўшти фақатгина мухтожларга берилади, бойларга берилмайди. Агар бу гўштдан ейиш мумкин бўлмаган шахслар еса, ейилган гўштнинг бадалини (ейилган миқдорича гўшт ёки пулини) мухтожларга бериши керак бўлади.