Мақсадимиз

Қурбонлик, ақиқа, назр каби жонлиқ сўйиш тадбирларини шариатимиз қонунлари ва гигиена талабларига кўра, буюртмачиларимизни овора қилмасдан сифатли адо қилиб бериш.

 

Биз ҳақимизда

Фаолиятимиз гўшт олиб сотишдан бошланган. 2004 йилдан то 2017 йилга қадар "Kasbino" гўшт маркази гўшт бўлимини бошқардик. (2004-2011 йиллар эски Навоий савдо қаторида, 2011-2017 йиллар Чилонзор метроси яқинида). Ҳар йили Қурбон хайитида танишларимиз ва доимий  мижозларимиз қурбонликларини ташкиллаштириб берардик. Қурбонлик қилувчиларни байрам кунлари мол бозору қушхоналарга овора қилмасликка қаратилган бу хизматимиз хаммага манзур боларди. 2018-йил бу хизматимизни алоҳида йўналиш қилиб ажратиб чиқардик ва унга "Qurbonlik.uz" деб ном бердик.  

Қурбонлик.уз номи билан интернет сайти ва телеграм каналига асос солдик. Биз бу йўналишимизга нафақат тижорат балким халқимизга бўлган кичик бир хизматимиз деб қараймиз. Шу йўлда бизнинг асосий хамкоримиз Бахром Алимов бошчилигидаги "Меҳрли қўллар" хайрия фондидир. Ҳиммати баланд буюртмачиларимиз ўз қурбонликларидан ажратган гўштларни биз шу ташкилот орқали кам таъминланган оилаларга, Кўкалдош мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Ислом инситути талабалари ошхоналарига ва 1-сонли Мурувват уйига етқазамиз. Мухтож инсонлар юзида табассум кўрайлик деган мақсад билан ширкатимизни "Юзминг табассум" МЧЖ деб номладик .

Хизматимиз мўмин мусулмонлар ибодати бўлмиш қурбонликларни бажариш бўлгани учун, фаолиятимизни шариатимизга уйғун ҳолда йўлга қўймоғимиз бурчимиздир. Шу сабаб биз Мусулмонлар идораси қошидаги фатво хаятидаги мухтарам устозлар, "Шайх Зиёвуддинхон" масжиди имом хатиби , хурматли Устозимиз  Эсонов Эрдон домла билан маслахат қилиб ва Абдуманнон Абдуллоҳ домланинг "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" номли фиқҳий китобидаги  фатволарга суянган холда ўз иш тамоилларимизни ишлаб чиқдик .

Шариатимизга кўра биз буюртмачиларимиздан ақиқа, назр ва вожиб қурбонликларини адо қилиш учун Вакилликни қабул қилиб оламиз ва қурбонлик ибодатини Улар номидан бажарамиз.

Ширкатимиз томонидан 2022 йил ноябрига қадар бажарилган ишлар рақамларда:

  • Қурбонлик учун сўйилган қорамол сони - 173 бош
  • Қурбонлик, ақиқа ва назр учун сўйилган қўй сони - 1102 бош
  • Эҳсон қилинган гўшт миқдори - 20115 кг

 

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз

Telegram: https://t.me/qurbonlik_uz

Facebook: https://facebook.com/qurbonlik/

Instagram: https://instagram.com/qurbonlik.uz/

Телефон: 781130078, 901220070