Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21-август кунига тўғри келади. Бу ҳақдаги хабар Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллари томонидан тасдиқланди.

«Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21-август, сешанба кунига тўғри келади. Биз ушбу маълумотни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этдик», — деб айтди Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими.