Тарифлар
Тариф-1: Қорамол: Қорамол (буқа) қурбонлик қилиш. Динимизда битта қорамолни етти киши қурбонлик қилишига рухсат бор. (ёки ўн бош қорамолнинг 70 киши номидан қурбонлик қилиниши жоиздир). Бу тарифда етти киши ҳисобидан бир қорамол қурбонлик қилинади.
Қурбонлик қорамолингиз Хайит байрамининг биринчи кунида мусулмон қассоблар томонидан тоза-покиза қушхонада сўйилиб, музлатгичларда кун давомида тиндирилади (гўштдаги зарарли хусусиятларни йўқотиш ва пакетларда хидланиб қолмаслиги учун). Байрамнинг иккинчи ва учинчи кунлари мол гўшти тенг ҳиссаларга тақсим қилиниб, қоғоз қутиларга қадоқланиб, эгаларига етказилади.
Тариф-2: Қўй: Қўй қурбонлик қилиш. Динимизда битта қўй бир киши номидан (ёки 10та - қўй 10 киши номидан) қурбонлик қилинади. Бу дастурда бир киши хисобидан - битта қўй қурбонлик қилинади. Қурбонлик учун ўртача 30 килограммли қўйлар олинади.
Буюртма қандай берилади?
1. Сайти орқали: тўловларни онлайн тўлов тизимлари орқали тўлов қилувчилар учун. Сайтимиздан "Буюртма Қурбонлик" саҳифасини очинг ва анкетани тўлдириб, “Буюртма қилиш” тугмасини босин, тўловни Sлиsк, Пайме, Пайнет ёки Виса тўлов тизимлари орқали амалга оширинг. Буюртма тўлов тўланганидан кейин қабул қилинади.
2. Телеграм мессенжери орқали: @Қурбонлик_админ га алоқага чиқиб кимни номидан нечи килограммлик қурбонлик сўйиш керакглигини ёзиб юборинг. Агар бу тур буюртма берсангиз тўловни қурбоник гўштини уйингизда қабул қилиб олганингиздан кейин нақд ёки пластик карта орқали амалга оширсангиз бўлади.
Калькулятор заказа