2018 йил дастуримиз орқали Қурбон хайити байрамида 44бош қорамол ва 85 бош қўчқор Қурбонлик қилинди. 

Хамма қурбонликлар пойтахтимиз Бектемир туманида жойлашган замонавий кушхонада сўйилиб, парчаланди. Хайитнинг иккинчи ва учинчи кунлари эгаларига қадоқланиб топширилди.

Дастур аъзоларининг чин кўнгилдан бизга ишониб топширган жаъми 1250 кг мол ва 478кг қўй гўшти эхсонликлари “Мехрли қўллар” фонди орқали мухтож оилаларга, мадраса талабаларига, махалла раислари берган рўйхат асосида кам таъминланган оилаларга етқазилди.

Бундан ташқари қурбонлик хайвонлар тери ва калла почалари сотилиб, бундан тушган 21.840.000 сўм маблағ “Мехрли қўллар” фондига топширилди.