img

Тариф-1: Қорамол

1,700,000 сўм

Қорамол (буқа) қурбонлик қилиш. Динимизда битта қорамолни етти киши қурбонлик қилишига рухсат бор (ёки ўн бош қорамолнинг 70 киши номидан қурбонлик қилиниши жоиздир). Бу тарифда етти киши ҳисобидан бир қорамол қурбонлик қилинади.

Қурбонлик қорамолингиз ҳайит байрамининг биринчи кунида мусулмон қассоблар томонидан тоза-покиза кушхонада сўйилиб, музлатгичларда кун давомида тиндирилади (гўштдаги зарарли хусусиятларни йўқотиш ва пакетларда ҳидланиб қолмаслиги учун). Байрамнинг иккинчи куни мол гўшти тенг ҳиссаларга тақсим қилиниб, қоғоз қутиларга қадоқланиб эгаларига етказилади.

Қурбонлик учун ўртача 180 килограммли буқалар олинади. Бир ҳиссадорга тахминан 25кг гўшт тўғри келади.

Бир ҳисса нархи 1 700 000 (бир миллион етти юз минг) сўм. Бу нарх мол танлаб сотиб олиш, сўйиш, музлатгичларга олиб келиб тиндириш, гўштни тенг ҳиссаларга ажратиб парчалаш, қоғоз қутиларга қадоқлаш ва етказиб бериш ишларини ўз ичига олади.

Эслатма: ақиқа, назр, садақа ниятида ҳам ҳиссадор сифатида бу дастурда иштирок этишингизга Муқаддас Динимиз рухсат беради.

Бизнинг дастуримиз орқали қурбонликларини қилган Азизларимиз биз ҳамкорлик қилаётган «Меҳрли қўллар» дастури орқали бир қатор Маҳалла раислари тақдим қилган рўйхатдаги муҳтожларга, ногирон юртдошларимизга, “Имом Бухорий” номли Тошкент Ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабаларига хоҳлаган миқдорда эҳсон гўштларидан беришлари мумкун. Биз эса бу омонатларни эгаларига етказиб берамиз.

ДИҚҚАТ!!!

1. Карантин сабабли бу йилги Қурбонлик дастуримизда махсус буюртмалик тарифлар мавжуд эмас. Фақатгина "Тариф 1" ва "Тариф 2" орқали буюртмалар қабул қилинмоқда.

2. Хар йилгидек буюртмачиларимизни кушхонага таклиф хам қила олмаймиз, сабаби тиқилинчда карантин қоидаларига амал қилиб бўлмайди.

 

Буюртма бериш


Ушбу тарифга буюртма бериш тўхтатилди